Португалия Африкадаги собиқ мустамлакаларига товон тўлайдими?

Португалия Африкадаги собиқ мустамлакаларига товон тўлайдими?

Португалия ҳукуматига кўра, Португалия Африкадаги собиқ мустамлакаларига товон тўламайди.

Аввалроқ Португалия президенти Марсело Ребело де Соуза мамлакатнинг Африкадаги собиқ колоннияларига товон тўлаш таклифини билдириб, буни мустамлакачилик давридаги жиноятлар учун жавобгарлик билан изоҳлаган эди. Президент собиқ мустамлакаларнинг қарзларини ҳисобдан чиқариш ва уларни молиялаштиришни таклиф қилди.

Бироқ Португалия ҳукумати бу жараённи бошлашдан бош тортди, деб ёзади Reuters .

Шу билан бирга, ҳукумат собиқ мустамлакалар билан муносабатларини "аъло даражада" деб атади ва таълим, тил, маданият, соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳаларида ҳамкорликка эътибор қаратилаётганини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!