WSJ: Исроил ҲАМАСга ультиматум қўйди

WSJ: Исроил ҲАМАСга ультиматум қўйди

Исроил ҲАМАСдан бир ҳафта ичида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиб, гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди, деб ёзади Тhe Wall Street Journal Қоҳирада давом этаётган музокаралар билан таниш бўлган исми ошкор этилмаган Миср расмийларига таяниб.

Агар ҲАМАС бу талабларни рад этса, Исроил Ғазо сектори жанубидаги бир миллиондан ортиқ тинч аҳоли истиқомат қиладиган ва ҲАМАСнинг сўнгги таянч нуқталаридан бири ҳисобланган Рафаҳ шаҳрига ҳужум бошлаши билан таҳдид қилган.

Қоҳирада Исроилнинг Ғазо секторида 40 кунлик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифи бўйича музокаралар давом этмоқда.

Нашрнинг ёзишича, ҲАМАС раҳбарияти умуман олганда “ижобий” жавобга тайёр, аммо гуруҳнинг ҳарбий қаноти раҳбари Яҳё Синвардан якуний қарорни кутишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!