Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ватандошларни огоҳликка чақиради

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ватандошларни огоҳликка чақиради

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ишлаш учун ушбу мамлакатга бораётган ватандошларимизни фирибгарлик ҳаракатларидан огоҳликка чақирди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Элчихона telegram-канали маълумотига кўра, сўнгги вақтларда, Қозоғистонга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништираётган фирибларга маълум бир пул эвазига ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаролик паспортларини бериш ҳолатлари кузатилмоқда. Ўзбекистон элчихонаси бундай инсонларнинг гапига ишонмасликка ва фуқароларимиздан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бегоналарга бермаслик, ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномаларни олиш мақсадида фуқаронинг шахсан ўзи аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат этиши зарурлигини эслатган.

Эслатиб ўтамиз, ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномасини олиш учун фуқаро шахсан Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (ЦОН) мурожаат этиши зарур. Шунингдек, ўзини "дипломатик ваколатхона ходимиман" деб таништирган шахсларга дуч келганда қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш сўралади:

Ўзбекистоннинг Остонадаги элчихонаси:

+8 (7172) 95-45-87

Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консулхонаси:

+8 (727) 390-26-16

Ўзбекистоннинг Ақтаудаги Бош консулхонаси:

+8 (729) 277-71-17

Қозоғистон Бош прокуратураси: 115

Қозоғистон полицияси: 102.

Дипломатик миссия сизлардан фирибгарларнинг сўзларига ишониб қолмасликни ва ҳужжатларингизни шахсан ўзингиз аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (ЦОН) топширишингиз кераклигини яна бир бор эслатиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!