Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда Луис Нери тарозига чиқди

Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда Луис Нери тарозига чиқди

Япония пойтахти Токио шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Оқшомнинг марказий жангида биринчи ярим енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ WBC камари учун мажбурий даъвогар, собиқ жаҳон чемпиони Луис Нерига қарши рингга кўтарилади.

Боксчилар тарозидан ўтиш ҳамда face to face маросимларида ҳозир бўлишган. Ҳар икки боксчи белгиланган вазн меъёрини бажарган. Япониялик 31 ёшли Иноуэ 55,22 кг, мексикалик 29 яшар Нери эса 54,79 кг тош босди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!