Тошкентда «Отлиқ кавалерия паради» ўтказилди

Тошкентда «Отлиқ кавалерия паради» ўтказилди

Пойтахтимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Жасорат миллат ғурури ва ифтихори» шиори остида куч тузилмалари ва Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган «Отлиқ кавалерия паради» шаҳримиз аҳолиси ва кўплаб меҳмонларга ҳамда жажжи болажонларга кўтаринки кайфият улашди.

Парад иштирокчилари «Ўзбекистон» меҳмонхонаси автотураргоҳидан Амир Темур хиёбони бўйлаб юрди.

Мазкур тадбирда турли вазирлик ва ташкилотлардан, Миллий гвардия Фахрий қоровул батальони кавалерия эскадрони, Миллий гвардия Чавандозлар мактаблари, Ички ишлар вазирлиги, Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасининг отлиқ отряди, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, От спорти бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси чавандозлари спорт отларида иштирок этди.

Миллий гвардия ҳарбий оркестрлари ижросидаги мусиқа садолари остида отлиқ кавалерия бўлинмалари ҳаракатларининг жозибадорлиги ҳамда очиқ осмон остидаги байрамона тадбир йиғилганларга бир олам қувонч улашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!