Исроил армияси Ғазо сектори жанубида уч аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди

Исроил армияси Ғазо сектори жанубида уч аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди

Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ғазо сектори жанубида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига қарши жанглар чоғида уч аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Бу ҳақда Yedioth Ahronoth газетаси хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Рафаҳ шаҳридан ҲАМАС жангарилари томонидан Керем Шалом ҳудудига уюштирилган ракета ҳужумлари натижасида икки нафар 19 ёшли сержант ва бир нафар 21 ёшли аскар ҳалок бўлган. Яна 11 аскар яраланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ЦАХАЛнинг Ғазо секторида қуруқликдаги операцияси бошланганидан бери исроиллик ҳарбийлар ҳалок бўлганлар сони 266 нафарга етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!