Сайловда ғалаба қозонган британиялик депутат Фаластин байроғини кўтариб, «Аллоҳу Акбар» деб ҳайқирди

Сайловда ғалаба қозонган британиялик депутат Фаластин байроғини кўтариб, «Аллоҳу Акбар» деб ҳайқирди

Сайловда ғалаба қозонган британиялик депутат Лидс шаҳар кенгашидан Фаластин байроғини кўтариб, «Аллоҳу Акбар» деб ҳайқирди.

Мотин Али Британия яшиллари вакили. Бу партиядан у Лидс шаҳар кенгашига сайловларда қатнашган (аҳоли: деярли 800 минг киши). Унинг ғалабасини тасдиқловчи натижалар эълон қилингандан сўнг, сиёсатчи анъанавий исломий кийим кийиб, Фаластин байроғини кўтарди ва жанговор тарзда «Аллоҳу Акбар» деб ҳайқирди.

«Биз Ғазони ҳимоя қилиш учун овозимизни баланд кўтарамиз», деди у.

Мотин Али Гиптон сайлов округида 51,6 фоиз овоз тўплади. Али 39 фоиз овоз олган Лейбористлар партиясидаги рақибини ортда қолдирди. Овоз бериш бўлиб ўтган ҳудудда мусулмон муҳожирлар улуши ниҳоятда юқори – улар умумий аҳолининг қарийб 42 фоизини ташкил қилади.

Мотин Али оммавий чиқишларида яҳудийларга қарши риторикани очиқ қўллаб-қувватлайди.

«Исроил мустамлакачи босқинчи давлатдир. Ғазо сектори дунёда кўрган энг катта концлагердир. Ҳар бир халқ қаршилик кўрсатишга ҳақли», деди у ўтган йилнинг 7 октябрида Хамас жангарилари Исроилга бостириб кирганидан кейин.

Али Буюк Британиядаги маҳаллий сайловларда ғалаба қозонган радикал исломчиларнинг ягона вакили эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!