Россия ИИВ яна икки украиналик сиёсатчини қидирувга берди

A A A
Россия ИИВ яна икки украиналик сиёсатчини қидирувга берди

Россия Ички ишлар вазирлиги Украинанинг собиқ ички ишлар вазири Арсен Аваков ва собиқ ахборот сиёсати вазири Юрий Стетсини қидирувга берди.

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

«Аваков Арсен Борисович. У Жиноят кодексининг моддаси бўйича қидирувга берилган», — дейилади муассаса маълумотлар базасида.

Эслатиб ўтамиз, Аваков 1964 йилда Боку шаҳрида туғилган. Асли арман бўлган сиёсатчи 2014 йилдан 2021 йилгача Украина Ички ишлар вазирлигини бошқарган. 48 ёшли Юрий Стетси беш йил давомида - 2014 йилдан 2019 йилгача ахборот сиёсати лавозимида ишлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!