Хитой раҳбари беш йил ичида илк бор Европага ташриф буюрмоқда

Хитой раҳбари беш йил ичида илк бор Европага ташриф буюрмоқда

Хитой раҳбари Си Цзиньпин сўнгги беш йил ичида илк бор Европага ташриф буюрмоқда. У Франция, Сербия ва Венгрия раҳбарларининг таклифига биноан Париж, Белград ва Будапештга боради.

Президентнинг Европа бўйлаб сафари 5-10 май кунлари амалга оширилади.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лин Тсзян Си Цзиньпиннинг Европа пойтахтларига ташрифи Хитойнинг Франция, Сербия, Венгрия ва бутун Европа билан муносабатларини ривожлантиришга ҳисса қўшиши, шунингдек, глобал тинч тараққиётга янги суръат бағишлашини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!