ОАВ: Ғазо бўйича келишувга эришиш учун Қоҳирада яна бир неча кунлик мулоқот зарур

ОАВ: Ғазо бўйича келишувга эришиш учун Қоҳирада яна бир неча кунлик мулоқот зарур

Ғазо секторида ҲАМАС ва Исроил ўртасида келишувга эришиш учун Қоҳирада яна бир неча кунлик музокаралар ўтказиш керак бўлади.

Бу ҳақда «Сада ал-Балад» телеканали маълум қилди.

Қоҳирадаги йиғилишларда қатнашган АҚШ ва Исроил вакиллари, вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ва Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш бўйича мумкин бўлган келишувдан кейин музокаралар давом этишини билдирди. Якуний келишувларга эришиш учун улар яна бир неча кун маслаҳатлашувлар ўтказади.

Бир муддат аввал Исроил ва Миср ўртасида Ғазо бўйича олиб борилган музокараларда сезиларли ютуқларга эришилгани хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!