Зимбабвенинг анти-қаҳрамони...

Зимбабвенинг анти-қаҳрамони...

Гидеон Гоно 2003-2013 йилларда Зимбабве Резерв Банки бошлиғи бўлган. Айнан унинг фаолияти давомида мамлакат ҳали тарихда бўлмаган гиперинфлацияни бошдан кечирди.

2009-йилда энг йирик валюта 100 000 000 000 000 (100 трлн) Зимбабве доллари муомалага чиқарилди. Яна бир қизиқ ҳолат шундаки, "майда купюра" ҳисобланмиш 1 000 000 (1 млн) долларлик купюра у босилган қоғоз қийматидан арзон эди.

2009-йилда Гидеон Гонога "мамлакатда аҳоли саводхонлигини оширишга қўшган ҳиссаси учун" Шнобел мукофоти берилди. Сабаби, аҳоли эндиликда 100 триллионгача саноқни ўрганиб олган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!