Мадуро АҚШни Гаянани Венесуэлага ҳужум қилишга тайёрлаганликда айблади

Мадуро АҚШни Гаянани Венесуэлага ҳужум қилишга тайёрлаганликда айблади

Қўшма Штатлар Лотин Америкаси минтақасини ҳарбийлаштирмоқда ва Украинани Россияга қарши тайёрлаганидек, Гаянани Венесуэлага ҳужум қилишга тайёрламоқда. Бу ҳақда Венесуэла ижрочи вице-президенти Делси Родригеснинг Х саҳифасида маълум қилди. У республика президенти Николас Мадуронинг баёнотидан иқтибос келтирган.

«Лотин Америкаси ва Кариб денгизи тинчлик зонаси бўлиб қолиши керак, халқлар бизнинг минтақамизни Америка ҳарбийлаштиришга қарши туриши керак», деди Родригес. У ўз аккаунтида Венесуэла президенти Николас Мадуро мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес билан суҳбатда «Гаяна Лотин Америкаси ва Венесуэлада тинчликка таҳдид марказига айланганини» таъкидлаган видеони жойлаштирди.

Президент «Марказий разведка бошқармасининг 12 та базаси ва 14 та махфий [АҚШ жанубий қўмондонлиги] базаси аллақачон Гаянада жойлаштирилганини» айтди ва «бу ҳақда ўз вақтида далилларни тақдим этишга» ваъда берди. Мадуронинг таъкидлашича, «улар [АҚШ] Украинани Россияга қарши тайёрлаганидек, Гаянани ҳам бунга тайёрлаганлар». Мадуро бу ҳақда Гаяна билан ҳудудий можаро авж олган бир пайтда баёнот берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!