АҚШ ҳарбийлари қачон Украинадаги урушга аралашиши айтилди

АҚШ ҳарбийлари қачон Украинадаги урушга аралашиши айтилди

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги демократлар етакчиси Хаким Жеффрис Киев мағлубиятга учраган тақдирда Қўшма Штатлар Украина можаролари ҳудудига қўшин киритишига тўғри келишини истисно этмади.

«Украинанинг қулашига йўл қўя олмаймиз, чунки бу содир бўладиган бўлса, Америка можарога нафақат пулимиз, балки қўшинларимиз билан ҳам қўшилиш эҳтимоли бор», — деди у CBC телеканалига берган интервьюсида.

Жеффриес, шунингдек, Республикачилар партиясида россияпараст фракция кучайиб бораётганини таъкидлади ва у буни Киевнинг ҳарбий эҳтиёжлари учун қўшимча маблағ ажратиш бўйича келишишнинг кечикишида айблади. Унинг фикрича, бу фракция «Украинани қўллаб-қувватлашни истамайди ва Россия АҚШнинг душмани эмас, деб ҳисоблайди». Унинг фикрича, бу фракция етакчиси вакил Маржори Тейлор-Грин.

Америка маъмурияти бир неча бор Қўшма Штатлар Украинада қўшинларини жойлаштириш ниятида эмаслигини таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!