Тошкентда минглаб хонадонларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Тошкентда минглаб хонадонларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” матбуот хизмати хабар берди.

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 6 май куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Мирзо Улуғбек тумани — “Темур Малик” ҳамда “Шўртепа” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

Шунингдек, таъмирлаш ишлари туфайли Сергели туманининг қуйидаги ҳудудларига 6 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:

Аҳоли истеъмолчилари

  • “Қумариқ” МФЙ Саватчи, Само, Обираҳмат кўчасидаги 580 та ерли хонадон;
  • “Олтин водий” МФЙ Безакчи, Мирза Ҳайдар, Аэропорт ҳудуди, Олтин водий кўчаларидаги 730 та ерли хонадон;
  • “Учувчилар” МФЙдаги 180 та ерли хонадон, 21 та кўп қаватли уйлардаги 764 та хонадон;
  • “Хонобод” МФЙдаги 1130 та ерли хонадон;
  • “Хонтепа” МФЙдаги 285 та ерли хонадон.

Бундан ташқари, юқоридаги ҳудудларда жойлашган улгуржи истеъмолчиларда ҳам газ таъминоти вақтинча ўчади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!