Ўзбекистонлик сузувчи Филиппиндаги мусобақада 3-ўринни қўлга киритди

Ўзбекистонлик сузувчи Филиппиндаги мусобақада 3-ўринни қўлга киритди

Филиппинда сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасида 11-Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Михаил Клешко “А” гуруҳида (2005-йил ва ундан катталар) бронза медалига сазовор бўлди.

Ҳамюртимиз 50 метрга чалқанча усулда сузиш дастурида 26.18 сония натижа қайд этди. Бу финал иштирокчилари орасида учинчи натижа бўлди ва Клешко делегациямизга илк медални тақдим қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!