Ўзбекистонлик паралимпиячи Париж-2024 ўйинларига илк йўлланмани олди

Ўзбекистонлик паралимпиячи Париж-2024 ўйинларига илк йўлланмани олди

Сервер Ибрагимов 4-12-июнь кунлари Франциянинг Шатору шаҳрида пара ўқ отиш бўйича ўтказилган Жаҳон кубогида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.

У эркаклар ўртасида 50 метрга тўппончадан отиш бўйича баҳсларда 200.7 очко жамғарган ҳолда бронза медалига, 10 метрга пневматик тўппончадан отиш бўйича баҳсларда эса 217.1 очко жамғариб кумуш медалга сазовор бўлди.

Спортчи бу натижаси билан мамлакат делегацияси ҳисобига 2 та медални ёздириб қўйиш билан бир қаторда, 2024 йил Парижда бўладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни ҳам қўлга киритди.

Шу тариқа, Сервер Ибрагимов Париж-2024 Паралимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчига айланмоқда.

Ибрагимов пара ўқ отиш бўйича бир неча бор жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндори, шунингдек, Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!