Украиналик аёл узун сочи билан дунё рекордини янгилади

Украиналик аёл узун сочи билан дунё рекордини янгилади

Украиналик Алия Насирова энг узун соч эгаси сифатида тан олиниб, жаҳон рекордини янгилади. Унинг сочларининг узунлиги 257 сантиметрга етган

Ҳозирда Словакияда яшовчи, рассом, график иллюстратор ва модель сифатида ишлаётган 35 ёшли Алия ўзининг ғайриоддий узун жингалак сочларига ғамхўрлик қилиш сирлари билан бўлишди: у ҳафтада бир марта сочларини ювади ва махсус ниқоб билан намлайди, унга тахминан икки соат вақт сарфлайди.Алия сочларини фен ёрдамида қуритмайди. Шунингдек, у доим бош терисини ёғлар билан массаж қилишии таъкидлади.

“Сочларим қуриганидан кейингина тарайман, бу ювгандан кейинги кун бир соат, бошқа кунларда эса 30 дақиқа давом этади”, деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!