Ўзбекистонда тўсиқсиз туризм ривожланмоқда

Ўзбекистонда тўсиқсиз туризм ривожланмоқда

Бугунги кунда Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган инсонларнинг республикамиз бўйлаб саёҳат қилишлари учун зарур ташкилий ва амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан “Инклюзив-тўсиқсиз туризм”ни ривожлантириш мақсадида, хар бир вилоятда йилига ногиронлиги бўлган шахсларнинг Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига бепул саёҳатлари ташкил қилинмоқда.

Тошкент вилояти бу йилда 1000 нафар ногиронлиги бўлган шахслар саёҳатларини ташкил қилишни режалаштирган. Бугунги кунгача вилоятдан 500 дан ортиқ жисмоний имконияти чекланган шахслар саёҳатлари амалга оширилди.

Хусусан, жорий йилнинг 21-май куни Тошкент вилояти туризм бошқармаси ва “Моон Травел” туроператорлик корхонаси билан ҳамкорликда Оҳангарон шаҳар Саҳоват уйида истиқомат қилувчи жисмоний имконияти чекланган қариялар учун Тошкент шаҳрига ҳайрия саёҳати ташкил этилди. Саёҳат доирасида 30 нафар жисмоний имконияти чекланган қариялар дастлаб Тошкент шаҳрида жойлашган “Ўзбекистон тарихи давлат музейига” ташриф буюришиб у ердаги шароитлар ва экспанадлар билан танишдилар. Саёҳатчилар орасида Холматов Эркин ота ўзлари томонидан ясалган ҳунармандчилик махсулотларидан музейга экспонат сифатида топширдилар.
“Янги Ўзбекистон” боғига ташриф давомида, саёҳатчилар боғни махсус автомабиллар ёрдамида тўлиқ айландилар. “Янги Ўзбекистон” боғида улар учун зиёфат дастурхони ёзилиб, кўнгилочар дастурлар тақдим этилди. Тадбир сўнгида саёҳат иштирокчилари учун ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари тақдим қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!