Ўзбекистонда расман ишлаётган талабалар қанча?
Ўзбекистонда расман ишлаётган талабалар юзасидан маълумот тақдим этилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига кўра, жами ишлаётган талабалар сони 113 724 нафарни ташкил этади.
Шундан:
- давлат ташкилотларида — 62 707 нафар (55,1 фоиз);
- хусусий субъектларда — 47 235 нафар (41,6 фоиз);
- иккала секторда — 3 782 нафар (3,3 фоиз) ишлайди.
Жинс бўйича:
- эркаклар — 66 524 нафар (58,5 фоиз);
- аёллар — 47 200 нафар (41,5 фоиз).
Таъкидланишича, бу борада Тошкентда ўқиётган талабалар пешқадам — 35 864 нафар (31,5 фоиз);
- эркаклар — 25 226 нафар (22,2 фоиз);
- аёллар — 10 638 нафар (9,3 фоиз).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).