Арманистон 2024 йилда КХШТни молиялаштиришдан бош тортди

Арманистон 2024 йилда КХШТни молиялаштиришдан бош тортди

“Арманистон КХШТнинг 2024 йилги бюджети тўғрисида”ги қарорга қўшилишдан ва ушбу қарорда кўзда тутилган ташкилот фаолиятини молиялаштиришда қатнашишдан бош тортади”, — дейилади республика ТИВ хабарида.

Сўнгги пайтларда Арманистон собиқ СССРдаги ташкилотлардаги иштирокини қисқартирмоқда. Ўтган йилнинг октябрь ойида бош вазир Никол Пашинян Бишкекдаги ЕОИИ ва МДҲ ҳукуматлараро кенгашларига бормади, кейин эса МДҲ саммитида ҳам кўринмади. Ноябрь ойида у Минскдаги КХШТ саммитида иштирок этишдан бош тортди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!