Туркий тилли давлатлар киноижодкорлари ҳамкорлигида «Мулла Насриддин» фильми яратилади

Туркий тилли давлатлар киноижодкорлари ҳамкорлигида «Мулла Насриддин» фильми яратилади

Бугун Ренессанс кино уйида Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ ҳамкорлигида яратиладиган «Мулла Насриддин» кинолойиҳасининг озарбайжонлик кино вакиллари томонидан тақдимоти бўлиб ўтди.

Учрашувда Кинематография агентлиги раҳбарияти, Озарбайжон Маданият вазирлиги бўлим бошлиғи Рашад Азизов, озарбайжонлик продюсерлар Заур Дарабзода ва Азер Кулиев, Озарбайжон халқ артисти Вагиф Мустафоев ҳамда Агентлик ҳузуридаги Бадиий кенгаш аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатлари кино ижодкорлари томонидан яратиладиган бадиий фильмнинг сенарий муаллифи ва режиссёри Вагиф Мустафоев. Ушбу фильмнинг салкам ярим соати Ўзбекистонга бағишланади. Суратга олиш ишларининг асосий манзиллари хусусан, Бухоро ва Хивада бўлиб ўтади. ХВИ Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ушбу лойиҳанинг суратга олиш ишларига старт берилиши келишиб олинди.

Бундан ташқари, учрашувда Озарбайжон билан ҳамкорликда суратга олинадиган ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири, машҳур шоир, драматург, адабиётшунос олим ва таржимон Мақсуд Шайхзода ҳақидаги кинолойиҳа ҳам муҳокама қилинди. Бадиий кенгаш аъзолари томонидан лойиҳа ижобий маъқулланди ва сенарий устида иш бошлаш шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжондан томондан ижодий гуруҳлар ташкил этиш ва бириктириш таклифи берилди. Томонлар келгусидаги маданий алоқаларни юқоридаги каби лойиҳалар билан мустаҳкамлаш ўринли эканлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!