Ўзбекистонлик ҳакамлар Жаҳон чемпионати саралашида ишлайди

Ўзбекистонлик ҳакамлар Жаҳон чемпионати саралашида ишлайди

Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ҳам ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди.

Хабарингиз бор, Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Хитой - Яман учрашувига тайинлов олгани ҳақида маълумот берган эдик.

Саралашнинг иккинчи босқичидан ўрин олган Индонезия – Филиппин беллашувида ҳам ҳамюртларимиз иш олиб боради. Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар жамоасига мазкур қизиқарли баҳс ишониб топширилди, унга қанотларда Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам берса, яна бир вакилимиз Азиз Асимов захира ҳаками вазифасини бажариши кўзда тутилган.

Қуйида улар бошқарадиган учрашув маълумотлари билан танишинг:

ЖЧ-2026 саралаши, 2-босқич | Осиё минтақаси, “F” гуруҳи
Индонезия – Филиппин
11.06.2024 |19:30


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!