Венгрия НАТОнинг Украинадаги ишларига аралашмоқчи эмас

Венгрия НАТОнинг Украинадаги ишларига аралашмоқчи эмас

Будапешт НАТОнинг Украинадаги миссиясини кенгайтиришда иштирок этиш ниятида эмас. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Петер Сийярто видеомурожаатида маълум қилди, дея хабар беради ОАВ.

“Венгрия бу ҳаракатлардан четда қолади. Венгрия аскарлари бундай миссияда қатнашмайди ва биз Венгрия ҳудудида бундай ҳаракатларга йўл қўймаймиз”, — деди вазир.

Сийяртонинг сўзларига кўра, Венгрия "Украина Қуролли кучлари жангчиларини тайёрламайди, қурол юбормайди ёки бу мақсадларни молиялаштириш учун венгрия солиқ тўловчиларининг пулларидан фойдаланмайди".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!