"Интер Майами" футболчиси Лионель Месси янги жароҳати ҳақида фикр билдирди. 37 ёшли ҳужумчи сонини яқинлаштирувчи мушакдан олган жароҳати туфайли Аргентина терма жамоасига март ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралашида ёрдам бера олмайди.
"Уругвай ва Бразилияга қарши муҳим ўйинларни ўтказиб юборишим жуда ачинарли. Ўйнашни жуда хоҳлагандим, бироқ кичик жароҳат туфайли терма жамоа қароргоҳига бора олмайман. Ҳар қандай аргентиналик мухлис каби жамоани ташқаридан қўллаб-қувватлайман. Олға, Аргентина!" - деб ёзди Месси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, жароҳат "Интер Майами"нинг "Атланта Юнайтед"га қарши якшанбадан душанбага ўтар кечаси бўлиб ўтган ўйинидан сўнг аниқланган эди. Месси гол уриб, "лочинлар"нинг ғалабасига ҳисса қўшди (2:1).
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Қирғизистон парламенти депутати Дастан Бекешев Россия Давлат думаси депутати Михаил Матвеевни расмий Бишкекка нисбатан айтган гаплари учун персона нон грата деб эълон қилишни таклиф этди.
Агентликнинг ёзишича, сунъий йўлдош Россия Федерацияси томонидан Украинага кенг кўламли бостириб киришидан бир неча ҳафта олдин учирилган ва ўтган йил давомида назоратсиз айланиб юрган бўлиши мумкин.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинадаги қуролли можаро 2025 йилда якунланишини кутмоқда. Бундай маълумотлар ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида келтирилган.
Покистон Сенати (парламент юқори палатаси) бир овоздан Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди, дея хабар беради Dawn портали.
Украина президенти Владимир Зеленский Киев вақтинчалик босиб олинган ҳеч қандай ҳудудни Россиянинг бир қисми сифатида ҳуқуқий жиҳатдан тан олмаслигини маълум қилди.