Европа Иттифоқи Кенгаши Украинага 3,5 миллиард евро ажратишни маъқуллади.
"Киев Украинага ёрдам жамғармасидан қарийб 3,5 миллиард евро миқдорида қайтарилмайдиган учинчи траншни олиш учун зарур шартларни бажарди", дейилади Европа Иттифоқи Кенгаши баёнотида.
Ҳужжатга кўра, бундай шартларга қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича ислоҳот, ЕИ стандартларига мувофиқ чегарадан ўтиш тартибини соддалаштириш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ерларини миналардан тозалаш ҳам киради. Қайд этилишича, ушбу тўлов билан бирга 2024 йилда Жамғарма фаолияти йўлга қўйилганидан буён Киевга ажратилган маблағларнинг умумий миқдори 20 миллиард еврога етади.
Украинага ёрдам жамғармасининг 50 миллиард евролик маблағлари тўрт йилга – 2024 йилдан 2027 йилгача мўлжалланган. Уларни Киевга грантлар ва кредитлар шаклида бериш режалаштирилган. Бу маблағлар ҳам қисқа муддатли эҳтиёжларни қондириши, ҳам Украинани қайта қуриш ва модернизация қилиш бўйича ўрта муддатли вазифаларни ҳал этиши лозим бўлади.
Маълум бўлишича, 2025 йил август ойида "Chevrolet Tahoe 2025 High Country" модели тақдим этилган; у 1,46 миллиард сўмдан бошланадиган нархда 11 сентябрдан сотувга чиқади.
Ҳукумат қарори билан миллий анъаналарга ёт ва ортиқча харажат талаб қиладиган расм-русумлар, жумладан “куёв навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди” ва бошқалар энди ўтказилмайди.
Таҳлилчининг фикрича, Трамп Оқ уйга қайтгач, Европа етакчилари унинг ғазабидан ёки жазо чораларидан қочиш учун “хушомад, илтимос ва чалғитиш” стратегиясини танлаган.
Маҳалла раислари ички ишлар органларига зудлик билан хабар берган. Текширув давомида аниқланишича, фуқаро ўз поччасини ўлдириб, жасадни қабристонга яширишга уринган.
Март ойи ўрталарида Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви барбод бўлганидан бери Ғазо секторида бир миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди.
Қоҳирадаги Миср миллий музейининг реставрация бўлимида фиръавн Аменемопетга тегишли бўлган билагузук йўқолди. Бу ҳақда Миср қадимий ёдгорликлар вазирлигига асосланиб CBS News хабар берди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган учинчи шахснинг яшаш хонадонидан эса 110 гр. “опий” моддаси, 2 та электрон тарози, 1200 АҚШ доллари ҳамда 28 млн. сўм процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.