Янги тақдим этилган ҳисоботга кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросига аъзо мамлакатларда ўтган йили қизамиққа чалиниш билан боғлиқ 127 мингдан зиёд ҳолат қайд этилган.
Хавотирли жиҳати, бу — 2023 йилга нисбатан икки баравар кўп ҳамда 1997 йилдан бери рўйхатга олинган энг юқори кўрсаткичдир.
🩺 ЖССТ ва ЮНИCЕФнинг бу борадаги таҳлилида келтирилишича, Европа ҳамда Марказий Осиёнинг 53 давлатини ўз ичига олган минтақада қизамиқ ташхиси қўйилган беморларнинг 40 фоиздан ортиғини беш ёшгача бўлган болалар ташкил қилади.
📌 Ўсиш суръатлари коронавирус пандемияси даврида эмлаш қамрови пасайиши билан боғлиқ. Аммо экспертлар ҳали-ҳануз бир қатор мамлакатларда вакциналар қабул қилиш кўрсаткичи пандемиядан олдинги даражага қайтмаганидан хавотирда. Бу эса эпидемия хавфини оширмоқда.
‼️Шундан келиб чиқиб, ЮНИCЕФ ва ЖССТ қизамиқ эпидемияси фаол бўлган мамлакатлар ҳукуматларини зудлик билан касалланиш ҳолатларини аниқлаш ва эмлаш кампанияларини кучайтиришга чақирди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.