Тожикистон парламенти қуйи палатаси депутатлари 13 март куни Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров томонидан Бишкекда имзоланган, икки давлатнинг давлат чегараси тўғрисидаги Қирғизистон билан келишувни ратификация қилишди.
Бу ҳақда мамлакат парламенти қуйи палатаси маълум қилди.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаранинг узунлиги қарийб 980 километр бўлиб, у тоғли рельефи мураккаб ҳудудлардан ўтади.
Йиғилишда парламентарийлар Қирғизистон пойтахтида имзоланган бошқа ҳужжатларни ҳам ратификация қилишди: автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш, йўл чорраҳаларини ободонлаштириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома, шунингдек, сув-энергетика объектларидан фойдаланишни таъминлаш бўйича ҳукуматлараро битим.
Чегараларни делимитация қилиш бўйича музокаралар 2002 йилнинг декабридан буён давом этди. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли ва икки давлат ҳарбий хизматчилари иштирокида бир неча бор можаролар юзага келган. Умуман олганда, 2014 йилдан буён Қирғизистон-Тожикистон чегарасида 10 дан ортиқ жиддий можаро содир бўлган.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Қирғизистон парламенти депутати Дастан Бекешев Россия Давлат думаси депутати Михаил Матвеевни расмий Бишкекка нисбатан айтган гаплари учун персона нон грата деб эълон қилишни таклиф этди.
Америка Қўшма Штатларининг Урушни ўрганиш институти (ISW) 26 апрель ҳисоботида келтирилишича, Россия 2025 йилнинг ёз ва куз фаслларида Украинага қарши янги ҳужум тактикасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Агентликнинг ёзишича, сунъий йўлдош Россия Федерацияси томонидан Украинага кенг кўламли бостириб киришидан бир неча ҳафта олдин учирилган ва ўтган йил давомида назоратсиз айланиб юрган бўлиши мумкин.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинадаги қуролли можаро 2025 йилда якунланишини кутмоқда. Бундай маълумотлар ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида келтирилган.
Покистон Сенати (парламент юқори палатаси) бир овоздан Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди, дея хабар беради Dawn портали.
Украина президенти Владимир Зеленский Киев вақтинчалик босиб олинган ҳеч қандай ҳудудни Россиянинг бир қисми сифатида ҳуқуқий жиҳатдан тан олмаслигини маълум қилди.