АҚШнинг марказий ва жанубий штатларида торнадолар ва кучли шамоллар кўплаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди ва биноларни вайрон қилди. 12 киши ҳалок бўлган табиий офатдан айниқса Миссури штати аҳолиси қаттиқ жабр кўрди, деб хабар беради BBC.
Канзасдаги чанг бўрони 50 та автомобилнинг тўқнашувига сабаб бўлди, 7 киши ҳалок бўлди. Техасдаги автоҳалокатда 4 киши ҳалок бўлди. Оклахомада 150 та ўрмон ёнғинлари содир бўлди, натижада яна тўрт киши ҳалок бўлди ва 690 квадрат километр майдон ёнди. Миссисипи штатида тўрт киши, Арканзасда яна уч киши ва Алабамада яна уч киши ҳалок бўлди.
Расмийлар кучли шамол, торнадо ва чақмоқ чақиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бешта штатда 250 дан ортиқ уй электр таъминотисиз қолган.
Бир қатор туманларда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. АҚШ президенти Доналд Трамп жабрланган ҳудудларга Миллий гвардияни жойлаштирди.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Қирғизистон парламенти депутати Дастан Бекешев Россия Давлат думаси депутати Михаил Матвеевни расмий Бишкекка нисбатан айтган гаплари учун персона нон грата деб эълон қилишни таклиф этди.
Агентликнинг ёзишича, сунъий йўлдош Россия Федерацияси томонидан Украинага кенг кўламли бостириб киришидан бир неча ҳафта олдин учирилган ва ўтган йил давомида назоратсиз айланиб юрган бўлиши мумкин.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинадаги қуролли можаро 2025 йилда якунланишини кутмоқда. Бундай маълумотлар ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида келтирилган.
Покистон Сенати (парламент юқори палатаси) бир овоздан Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди, дея хабар беради Dawn портали.
Украина президенти Владимир Зеленский Киев вақтинчалик босиб олинган ҳеч қандай ҳудудни Россиянинг бир қисми сифатида ҳуқуқий жиҳатдан тан олмаслигини маълум қилди.