Хабарингиз бор, ҳозирда “Ташаббусли бюджет” жараёнининг жорий йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи давом этмоқда.
📱 Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қува туманидаги 37-мактабда мажбурий овоз бериш ҳолатлари юзасидан хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатлар тегишли ваколатли органлар томонидан ўрганилиб, ҳақиқатан ҳам ушбу мактабда ходимлар мажбурий овоз беришга жалб этилгани тасдиқланган.
❌ Шу муносабат билан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мазкур мактабда мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш юзасидан тегишли туман Халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилди.
📞 Эслатиб ўтамиз, “Ташаббусли буджет” жараёни доирасида мажбурий овоз беришга жалб этиш — мажбурий меҳнат сифатида таснифланиши белгиланган. Агар Сиз овоз тўплашга мажбурлаш ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 71 200-06-00 ишонч рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.
Ўз овозингизни қадрланг, уни фақат ўзингиз муносиб деб билган лойиҳага беринг!
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Қирғизистон парламенти депутати Дастан Бекешев Россия Давлат думаси депутати Михаил Матвеевни расмий Бишкекка нисбатан айтган гаплари учун персона нон грата деб эълон қилишни таклиф этди.
Америка Қўшма Штатларининг Урушни ўрганиш институти (ISW) 26 апрель ҳисоботида келтирилишича, Россия 2025 йилнинг ёз ва куз фаслларида Украинага қарши янги ҳужум тактикасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Агентликнинг ёзишича, сунъий йўлдош Россия Федерацияси томонидан Украинага кенг кўламли бостириб киришидан бир неча ҳафта олдин учирилган ва ўтган йил давомида назоратсиз айланиб юрган бўлиши мумкин.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинадаги қуролли можаро 2025 йилда якунланишини кутмоқда. Бундай маълумотлар ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида келтирилган.
Покистон Сенати (парламент юқори палатаси) бир овоздан Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди, дея хабар беради Dawn портали.
Украина президенти Владимир Зеленский Киев вақтинчалик босиб олинган ҳеч қандай ҳудудни Россиянинг бир қисми сифатида ҳуқуқий жиҳатдан тан олмаслигини маълум қилди.