Бу ҳақда Еврокомиссия раиси ўринбосари Дубравка Шуица маълум қилди.
"Европа Иттифоқи ва халқаро ҳамжамият Сурияни тиклаш учун 5,8 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам ажратади. Ушбу маблағнинг 4,2 миллиард евро қисми грант сифатида берилса, 1,6 миллиард евро кредит шаклида тақдим этилади", — дея аниқлик киритди Шуица.
Германия эса Сурия аҳолиси ва қўшни мамлакатлардаги суриялик қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион евро ажратишини маълум қилди.
БМТ Лойиҳалар хизмати бошқармаси (UNOPS) раҳбари Хорхе Морейра да Силванинг таъкидлашича, Сурия ҳануз иқтисодий ва ижтимоий инқирозни бошидан кечирмоқда. Энг муаммоли соҳалар сифатида ичимлик суви таъминоти, транспорт, энергетика, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимлари қайд этилган.
БМТ вакиллари Сурияни тиклаш бўйича режалар мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқилиши кераклигини таъкидлаб, халқаро ҳамжамиятни Европа Иттифоқи тажрибасидан ўрнак олишга чорлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИ Башар Асад даврида Дамашққа нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг бир қисмини бекор қилган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.