"Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш ва мудофаа харажатларини ошириш масаласини ўрганиб чиқади. Бу Украина бўйича тинчлик музокаралари арафасида амалга оширилмоқда", дея хабар беради агентлик манбаларига таяниб.
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лемми ва Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас сешанба куни Лондонда бўлиб ўтадиган учрашувда Европа мудофаасини молиялаштиришни ошириш ва қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини кучайтириш ташаббусларини кўриб чиқади, деб маълум қилди Британия Ташқи ишлар вазирлиги.
Манбаларга кўра, музокараларда Европада музлатилган Россия активларини мусодара қилиш учун зарур ҳуқуқий ва молиявий механизмларни қандай таъминлаши мумкинлиги ўрганилади.
Айрим Европа мамлакатлари, жумладан, Белгия ва Германиянинг қаршилигига қарамай, бу борада олдинга силжишга эришиш мумкинлиги таъкидланмоқда. Улар Россия активларини мусодара қилиш халқаро ҳуқуқ нормаларига зид келиши ва евро курсига салбий таъсир қилиши мумкинлигидан хавотирда.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Қирғизистон парламенти депутати Дастан Бекешев Россия Давлат думаси депутати Михаил Матвеевни расмий Бишкекка нисбатан айтган гаплари учун персона нон грата деб эълон қилишни таклиф этди.
Америка Қўшма Штатларининг Урушни ўрганиш институти (ISW) 26 апрель ҳисоботида келтирилишича, Россия 2025 йилнинг ёз ва куз фаслларида Украинага қарши янги ҳужум тактикасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Агентликнинг ёзишича, сунъий йўлдош Россия Федерацияси томонидан Украинага кенг кўламли бостириб киришидан бир неча ҳафта олдин учирилган ва ўтган йил давомида назоратсиз айланиб юрган бўлиши мумкин.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинадаги қуролли можаро 2025 йилда якунланишини кутмоқда. Бундай маълумотлар ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида келтирилган.
Покистон Сенати (парламент юқори палатаси) бир овоздан Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди, дея хабар беради Dawn портали.
Украина президенти Владимир Зеленский Киев вақтинчалик босиб олинган ҳеч қандай ҳудудни Россиянинг бир қисми сифатида ҳуқуқий жиҳатдан тан олмаслигини маълум қилди.