Ўзбекистон миллий жамоасининг 2 аъзоси Эронга бормайдиган бўлди

Ўзбекистон миллий жамоасининг 2 аъзоси Эронга бормайдиган бўлди

Ўзбекистон миллий жамоасининг 2 аъзоси ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган навбатдаги ўйин учун Эронга бормайдиган бўлди.

Миллий жамоа йиғинига жалб этилган ярим ҳимоячи Абдурауф Бўриев мураббийларнинг келишувига мувофиқ, ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида Олимпиячиларимизнинг сафига бориб қўшилди.

Шунингдек, миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Умар Эшмуродов тикланиш машғулотларини юртимизда давом эттиради. Футболчимиз шифокорлар ва мураббийлар тавсиясига кўра Эронга қарши ўйинда иштирок этолмайдиган бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!