UzAuto Motors эртага яна Cobalt учун контрактация очади

UzAuto Motors эртага яна Cobalt учун контрактация очади

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt автомобили учун 17 июль куни соат 10:00 да контрактация очилишини маълум қилди.

Компания аввалги (1, 2) контрактацияда тузилган шартномалардан чиқарилган ҳажмларни сотувга қўйишни маълум қилди.

Автомобилларни харид қилишда шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади. Шунингдек, Telegram бот ҳамда UzAvtosavdo иловаси навбатни кузатиш хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.

UzAuto Motors автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов 7 календарь кун ичида амалга оширилиши лозимлигини эслатиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!