Ўнг марказчилар Европа парламенти сайловларида ғалаба қозонди

Ўнг марказчилар Европа парламенти сайловларида ғалаба қозонди

Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ўз лавозимини сақлаб қолиши кутилмоқда. У Украинани қўллаб-қувватловчи кучлар билан ҳамкорлик қилиш ниятида. Дастлабки расмий натижаларга кўра, “Европа халқ” партияси парламентдаги 720 ўриндан 189 тасини эгаллаши мумкин. Европа Иттифоқининг амалдаги парламентида ушбу партия 705 ўриндан 176 тасига эга.

Ўнг марказчилардан кейин иккинчи ўринда социал-демократик кучлар туради. Улар 135 мандат олиши кутилмоқда. Учинчи ўриндан 83 ўринга эга “Европани янгилаш” либерал фракцияси жой олган.

“Яшиллар” йирик йўқотишга учради; улар атиги 53 ўринни сақлаб қолишга муваффақ бўлишди. Ҳозирги Европа Иттифоқи парламентида улар 72 ўринга эга эди.

Европарламент учун сайловлатда, шунингдек, “Европа консерваторлари ва ислоҳотчилари” - 72 ўрин, ўнг қанот миллатчи “Ўзига хослик ва демократия” фракцияси - 58 ўрин, “Европа бирлашган сўл-яшиллари” - 35 ўрин, фракцияларга депутатлар 95 та ўринни эгаллайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!