Ўн минглаб чет элликлар Туркияни тарк этмоқда

Ўн минглаб чет элликлар Туркияни тарк этмоқда

Яшаш рухсатномаси муддатининг узайтирилмаслиги, янги келганларга рухсат берилмаслиги, уй ва ижара нархлари кескин ортиб кетгани сабабли ўн минглаб чет элликлар Туркияни тарк этмоқда, дея ёзди Azonglobal нашри.

Хусусан, Антальяга хорижликлар оқими шаҳарнинг кўплаб ҳудудларида, айниқса уй-жойлар нархларининг кескин ошишига сабаб бўлди. Қайд этилишича, бу ортишлар нафақат чет элликларнинг асосий қисмини ташкил этувчи рус ва украинлар, балки маҳаллий аҳолига ҳам таъсирини кўрсатган. Натижада ҳукуматга нисбатан норозилик кучайди ва ортидан расмийлар уй ва ижара нархлари ошишини тўхтатиш мақсадида 10 та маҳаллада чет элликларга яшаш гувоҳномаларини беришни, бошқа маҳаллаларда ҳам яшаш гувоҳномаси муддати тугаганларга узайтиришни тўхтатди.

Натижада хорижликлар бошқа мамлакатларга, асосан БАА ва Серияга кўчиб кетишни бошлади.

Коняалтидаги Eduant халқаро рус мактаби эгаси Виктор Биккеневнинг нашрга маълум қилишича, урушдан кейин Россияда ҳарбийликка ёллаш бошланганидан кейин ҳаддан ташқари кўп иммиграция бўлганини айтиб, ҳозир эса бунинг акси бўлаётганини таъкидлади.

«Одамлар кетишга мажбур. Уларнинг аксарияти Дубайга йўл олишмоқда. Уларнинг айтишича, Дубайда бундай муаммо йўқ экан. Европанинг баъзи мамлакатларида ҳам ҳеч қандай муаммо йўқ. Масалан, Сербия уларни қабул қилмоқда. У ерда хоҳлаганча қолиб, иш топиши мумкин. Хорватияда ҳам худди шундай. Баъзи мамлакатлар русларнинг келишини яхши деб билишади. Чунки улар билан маълум миқдорда пул олиб келиши мумкин. Руслар Таиланд, Бали ва Малдив оролларига ҳам боришмоқда», ‑ деди у.

Биккенев руслар кетиши билан нархлар ҳам пасайганини қайд этди. “Кўчмас мулк агенти билан учрашамиз, савдо йўқ. Антальяда денгиз соҳилидаги уй нархи Маями билан бир хил ёки қимматроқ. Дубайдаги Бурж Халифа ёнидаги уйни дўстим зўрға 1 миллион долларга сотди. Анталья нархлари 1 миллион доллардан бошланади. Шундай қилиб, нархлар ғайритабиий даражада ошди. Ҳозир бунинг акси, бирорта ҳам уй сотилмаяпти, нархи тушяпти. Миграция бошқармаси яшаш учун рухсатнома бермаса, одамларнинг қиладиган иши қолмайди”, ‑ деди у.

Антальяда асосан хорижликларга уй-жой сотиш устида ишлаган кўчмас мулк агенти Зеҳра Арслан уй‑жой нархларида 50 фоизгача пасайиш кузатилгани, ўртача пасайиш 15‑25 фоизни ташкил этаётганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!