Украинанинг Ф-16 учувчилари тайёр. АҚШ уларни ўқитди
![Украинанинг Ф-16 учувчилари тайёр. АҚШ уларни ўқитди Украинанинг Ф-16 учувчилари тайёр. АҚШ уларни ўқитди](/photos/news/xAl8SJsott9Dtiz.jpeg)
Украиналик учувчиларнинг биринчи гуруҳи АҚШда Ф-16 қирувчи самолётларида машғулотларни якунлади. Бу ҳақда Politico халқаро нашри хабар берди.
Украиналик учувчилар ўтган йилнинг октябрь ойидан бери Аризона штатининг Туксон шаҳридаги Миллий ҳаво гвардияси базасида Ф-16 самолётларини бошқаришни ўрганди.
Politico нашрида мавжуд бўлган маълумотларга кўра, учувчилар энди Европага жўнаб кетишган ва у ерда қўшимча тайёргарликдан ўтайди.
Ушбу гуруҳдаги учувчилар сони ва уларнинг АҚШдаги курсларини тамомлаган санаси уларнинг хавфсизлиги учун ошкор этилмаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).