Украина Қўшма Штатлардан хушхабар кутмоқда

Украина Қўшма Штатлардан хушхабар кутмоқда

АҚШ Конгресси томонидан ёрдам пакетини маъқуллаш билан боғлиқ муаммолар туфайли Украина президенти офисида "умидсизлик муҳити" ҳукм сурмоқда

Бу ҳақда Politico нашри манбасига таяниб ёзмоқда.

Шу билан бирга, нашр суҳбатдоши Киевда ҳарбий ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасининг қабул қилинишига умид қилишларини билдирган.

"Деярли ҳамма ёрдам тез орада ажратилишига ишонмоқда. Президент маъмурияти Қўшма Штатлардан хушхабар кутиш билан бирга, сафарбарлик ва ҳарбий режалаштиришни яхшилаш устида ишламоқда", — дея маълум қилган инсайдер.

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Украина, Исроил ва Тайванга 95,34 миллиард доллар миқдорида ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини овозга қўймасдан 28 февралгача таътилга чиқиб кетган. Конгресснинг Вакиллар палатаси республикачилар томонидан назорат қилинади ва улар бу ташаббусни тасдиқлаш эвазига Қўшма Штатларнинг Мексика билан чегарасини мустаҳкамлаш талабини илгари суришмоқда. Бироқ, президент Байден маъмурияти бу талабни амалга оширилишига рози бўлмаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!