Украина Қуролли кучлари камида 100 та рус самолётини уриб туширишган

Украина Қуролли кучлари камида 100 та рус самолётини уриб туширишган

Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери Украина Қуролли кучлари камида 100 та рус самолётини уриб туширишган. Бу ҳақда Буюк Британия ҳарбий разведкаси хабар берди.

Куни кеча Украина биринчи марта Ту-22М3 оғир стратегик бомбардимончи самолётини уриб туширишга муваффақ бўлгани ҳақида хабар қилинди. Ҳисоботда қайд этишича, бу Украина ҳаво мудофааси кучларининг навбатдаги муваффақиятидир.

Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, самолёт модернизация қилинган С-200 тизими ёрдамида уриб туширилган. Катта эҳтимол билан, худди шу комплекс ёрдамида 23 феврал куни Украина ҳаво мудофааси кучлари Россииянинг А-50 самолётини уриб туширган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!