Украина AҚШдан Байден бошчилигида "рок-ролл" кутмоқда

Украина AҚШдан Байден бошчилигида "рок-ролл" кутмоқда

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба  Жо Байденнинг янги маъмурияти даврида Киевнинг AҚШ билан муносабатлари яхши бўлишига умид қилмоқда.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу муносабатлар "рок-ролл" сингари динамик ва ҳаракатчан бўлади. Кулеба AҚШ ва Украина стратегик шериклар эканлигини, шунинг учун хавфсизлик масалаларига катта эътибор беришларини таъкидлади.

Икки томонлама муносабатларнинг бошқа устувор йўналишлари иқтисодиёт – Украинага сармоя киритиш ва жаҳон бозорларидаги савдо, шунингдек, Вашингтоннинг ислоҳотларни ўтказишда кўмаклашиш бўлади.

“Биз ушбу стратегик шериклик "қўшиғи"га янада яхшироқ оҳанг қўшишимиз керак. Бизда хавфсизлик бор. Бу юз фоиз устувор аҳамиятга эга. Бизда Украинанинг ўзгариши бор. Бу ерда AҚШ мамлакатни ичкаридан мустаҳкамлашда бизга жиддий ёрдам бериши мумкин», – деди Кулеба.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!