УЕФА 2026 ва 2027 йилги Еврокубоклар финали ўтказиладиган стадионлар номини эълон қилди

УЕФА 2026 ва 2027 йилги Еврокубоклар финали ўтказиладиган стадионлар номини эълон қилди

УЕФА ташкилоти яқин йиллардаги Еврокубоклар финаллари бўлиб ўтадиган шаҳарларни эълон қилди.

2025/26 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финали Будапештдаги “Пушкаш Арена” стадионида бўлиб ўтади. 2027 йилги финал борасидаги якуний қарор эса сентябрь ойигача қабул қилинади. УЕФА “Сан-Сиро” стадиони қайта таъмирланиш режалари бўйича маълумотларни кутмоқда.

2026 йилги Европа Лигаси финали эса Истанбулда, “Бешиктош” стадионида ўтказилади. 2027 йилги ҳал қилувчи баҳсга Франкфурт мезбонлик қилади.

Конференциялар Лигаси 2025/26 йилги мавсумига “Ред Булл Арена Лейпциг” мезбонлик қилса, 2027 йилги финал яна Истанбулда, айнан “Бешиктош” стадионида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Чемпионлар Лигаси финалига Лондоннинг “Уэмбли” стадио мезбонлик қилмоқда. Европа Лигаси финали Дублиндаги “Дублин Арена” стадионида бўлиб ўтади. Конференциялар Лигасининг ҳал қилувчи ўйини эса Афинадаги “Ая София” аренасида ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!