Учтепа туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Учтепа туманидаги айрим маҳаллаларда соат 09:00 дан 13:00 гача электр энергияси бўлмайди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 8 июн куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Ҳудудлар:
Учтепа тумани: «Найман» ҳамда «Чопон ота» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 13:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).