Туркияда содир бўлган вайронкор зилзилалардан сўнг, тўғонларга термал камералар ўрнатиш ишлари бошланди

Туркияда содир бўлган вайронкор зилзилалардан сўнг, тўғонларга термал камералар ўрнатиш ишлари бошланди

2023 йил февраль ойида Туркияда содир бўлган вайронкор зилзилалардан сўнг, мамлакатда тўғон ва сув иншоотларини кузатиш учун видео кузатув ва маълумотлар узатиш тизимларини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда Сув хўжалиги ва гидротехника иншоотлари давлат корхонаси (DSI) бош директори Меҳмет Акиф Балт «Анадолу» агентлиги билан суҳбатда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, шу мақсадда тўғонларга термал камералар ўрнатиш ишлари бошланган. Шу жумладан тунги кўриш тизимларининг иши, деди Балт.

«Ҳозирги кунда Отатурк ГЭСида тизимни ўрнатиш ишлари якунланмоқда. Бу тизим табиий офат содир бўлганда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга мўлжалланган», — деди бош директор.

Акиф Балтнинг сўзларига кўра, ушбу тизимни бутун мамлакат бўйлаб, биринчи навбатда зилзила содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудларда тўғонларгача кенгайтириш режалаштирилган.

Унинг қўшимча қилишича, ўтган йилги зилзилалар натижасида 140 та тўғон вайрон бўлган. Янги тизим туфайли бу каби ҳолатларнинг яна такрорланишининг олди олинади.

«Тизим масофадан туриб кузатиш имконини беради. Интернет узилган бўлса ҳам тизим тасвири узилмайди. Ҳар қандай салбий ҳолат юзага келса, бу ҳақда бевосита Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар қилинади. Биз камераларни зилзиладан таъсирланмайдиган тўғонларнинг мустаҳкамланган жойларига жойлаштирамиз», деб тушунтирди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!