Туркияда содир бўлган портлашда етти киши ҳалок бўлди

Туркияда содир бўлган портлашда етти киши ҳалок бўлди
Туркия жануби-шарқидаги Хаккари вилоятида қурол-яроғ омборида содир бўлган портлаш оқибатида етти нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлди, 25 нафар аскарнинг жароҳатлангани айтилмоқда. РиА Новости хабарида қайд этилишича, Туркия президенти Тайип Эрдўғон баёнотида шундай маълумот берилган.
 
Жума куни эълон қилинган Туркия Мудофаа вазирлиги маълумотида Хаккари вилоятидаги ҳарбий базада юз берган портлаш вақтида воқеа жойида бўлган етти нафар аскар қидирилаётгани айтилган эди. Шанба куни эрталаб Эрдоған портлашда тўрт киши ўлдирилганини билдирди.
 
“Хаккаридаги ўқ-дори омборидаги портлашда вафот этган аскарларимиз сони етти кишига етди, 25 киши жароҳатланди, улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир, улар даволаниш учун Анқарага олиб кетилмоқда”, - деди Эрдоған.
 
Фавқулодда вазият сабаблари текширилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш, ўқув машғулоти вақтида омбор ҳудудига артиллерия снаряди тушиши оқибатида содир бўлган.
 
Manba: uza. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!