Туркияда мухолифатчи балкон қулаши оқибатида ҳалок бўлди

Туркияда мухолифатчи балкон қулаши оқибатида ҳалок бўлди

Марҳум Меҳмет Палаз Республика халқ партиясининг (ЧП) Денизли вилояти Тавас туманидаги бўлими раиси ўринбосари бўлган. У балкон қулаши оқибатида бошидан жароҳат олиб, касалхонада вафот этган.

Эслатиб щтамиз, Туркиянинг Денизли шаҳрида мухолифатнинг сайловлардаги ғалабасини нишонлаш чоғида балкон қулаб тушди. Натижада 18 киши жароҳатланди.

Туркияда бўлиб ўтган муниципал сайловлар натижаларига кўра, ЧП ҳукмрон АКП партияси устидан ғалаба қозонди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!