Туркияда мевали дарахтларнинг ҳосилдорлигини аниқлашда сунъий интеллектдан фойдаланилади

Туркияда мевали дарахтларнинг ҳосилдорлигини аниқлашда сунъий интеллектдан фойдаланилади

Туркия жануби-шарқидаги Сиирт ва Мерсин вилоятларида боғ ҳосилдорлигини кузатиш учун биринчи марта сунъий интеллектдан фойдаланилди.

Аспирант Абдураҳмон Йилдирим томонидан «УАВлар ёрдамида меваларнинг пишишини кузатиш ва чиришни ташхислаш лойиҳаси» тайёрланди.

Лойиҳа доирасида дастурий таъминот Сииртдаги анор ва олма боғлари ҳамда Мерсиндаги банан ва апельсин дарахтларидаги ҳосилни аниқлаш учун дронлар томонидан олинган 2223 та тасвирни таҳлил қилди.

Кунжаннинг «Анадолу»га айтишича, ишончли маълумот олиш учун дрон турли кунларда, турли бурчакларда, турли об-ҳаво шароити ва ёруғлик остида қўлланилади.

Унинг сўзларига кўра, олинган маълумотлар меваларнинг пишганлик даражасини жуда аниқ аниқлаш ва чириш ҳолатларини аниқлаш имконини беради.

Кунжан қишлоқ хўжалиги эрларини мониторинг қилиш учун прототип маҳсулот ишлаб чиқиш ва фермерларга тарқатиш мумкин, деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга, у қишлоқ хўжалигидаги дронлардан энди экин майдонларининг тракторлар ўта олмайдиган ёки бошқа анъанавий техникалар қўлланилган майдонларида экин сепишда кўпроқ фойдаланилаётганини таъкидлади.

Келгусида деҳқонлар мева-сабзавотларнинг пишиши, чириши ва касалликларини кузатиб бориш, ҳосилдорликни ошириш имкониятига эга бўлади, деди у.

Унинг сўзларига кўра, энг фойдали маълумотлар 97 фоиз аниқликдаги апельсин ва анор боғлари мониторинги чоғида олинган: «Биз лойиҳа учун патент олишни режалаштиряпмиз», — дея қўшимча қилди Кунжан.

Йилдирим, лойиҳадан мақсад меваларнинг ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш эканини қайд этди.

Дастурий таъминот муаллифи келгусида унинг меҳнати натижалари фермер ва корхоналарга катта фойда келтиришига ишончи комил.

Унинг сўзларига кўра, пишган ва чириган меваларни дастурий таъминот дрондан олинган тасвирларни аввалроқ маълумотлар базасида сақланган суратлар билан солиштириши туфайли аниқлаш мумкин.

"Умумий мева соғлиғини аниқлаш ва ҳосилдорликни баҳолаш тадқиқотлари дарахт зичлиги ва мева турига қараб ўзгаради. Биз бундай лойиҳаларни ишлаб чиқишда давом этамиз”, — дея қўшимча қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!