Туркия президенти Эрдўғон мустақил равишда сафарбарлик эълон қилиш ваколатини қўлга киритди

Туркия президенти Эрдўғон мустақил равишда сафарбарлик эълон қилиш ваколатини қўлга киритди

Расмий ҳукумат газетаси бўлган Resmi gazete эълон қилган янги қонунга кўра, тезкор сафарбарлик ва уруш ҳолати тўғрисидаги низом Туркия президентига тегишли таҳдидлар юзага келган тақдирда мустақил равишда республикада умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳуқуқини беради.

Сафарбарлик эълон қилиш ваколати ҳукуматдан президентга ўтди. Давлат раҳбари фармони билан “қўзғолон, республиканинг миллий хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлигига жиддий хавф туғдирадиган ёки уруш содир бўлган тақдирда” қисман ёки умумий сафарбарлик режимини жорий этиши мумкин. Гап ички ва ташқи таҳдидлар ҳақида бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!