Тўқнашув оқибатида "Нексия" ҳайдовчиси вафот этди

Тўқнашув оқибатида "Нексия" ҳайдовчиси вафот этди

2021 йил 23 июль куни соат 05:30 ларда, Наманган шаҳар Янги Наманган тумани ҳудудида, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшаган, 1996 йилда туғилган фуқаро Нексия-3 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Янгикўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги ЗИЛ ММЗ-4502 русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.Натижада, Нексия-3 русумли автомашина ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!