Трамп Жанубий Каролинадаги праймеризда муддатидан олдин ғалаба қозонганини эълон қилди

Трамп Жанубий Каролинадаги праймеризда муддатидан олдин ғалаба қозонганини эълон қилди

АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейли Жанубий Каролина штатининг 3 та туманида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, қолган 46 та туманда АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп етакчилик қилмоқда.

Бу ҳақда хориж матбуотига таяниб, «Репорт» хабар бермоқда.

Сайлов бюллетенларининг 34 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, Трамп Республикачилар партияси тарафдорларининг 59,4 фоизи овозини олди.

Никки Хейли Доналд Трампни Жанубий Каролинадаги праймериздаги ғалабаси билан табриклади. Бироқ Никки Хейли Жанубий Каролинадаги праймеризда ютқазганига қарамай, пойгадан чиқмаслигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!