Трамп барча ёрдамни бошқа давлатларга кредит форматига ўтказишни таклиф қилди

Трамп барча ёрдамни бошқа давлатларга кредит форматига ўтказишни таклиф қилди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Украинани молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида барча хорижий ёрдамни кредитлар форматига ўтказишни таклиф қилди.

“Бундан буён мени эшитаяпсизми, Сенат? "Хорижий ёрдам кўринишидаги маблағлар ҳеч қандай хорижий давлатга кредит шаклидан ташқари тақдим этилмаслиги керак - бепул эмас", - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Трампнинг сўзларига кўра, кредит фоизсиз ва маълум муддатсиз ўта қулай шартларда берилиши мумкин, бироқ у кредит бўлиши керак.

"Қўшма Штатлар энди аҳмоқ бўлмаслиги керак", деб таъкидлади сиёсатчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!