«Тошшаҳартрансхизмат»: Тошкентда газ баллонли автобусларда бехавотир ҳаракатланиш мумкин, ваҳимага ўрин йўқ

«Тошшаҳартрансхизмат»: Тошкентда газ баллонли автобусларда бехавотир ҳаракатланиш мумкин, ваҳимага ўрин йўқ

Тошкент шаҳридаги газ баллонлари билан жиҳозланган автобусларда бехавотир ҳаракатланиш мумкин, ваҳимага ўрин йўқ. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».

«Компания балансидаги автобуслар ҳафтада икки бор — сешанба ва жума кунлари техник кўрикдан ўтади. Йилда бир маротаба капитал текширув ўтказилади. Шу сабабли пойтахтда ҳаракатланаётган жамоат транспортидан фойдаланишда ҳеч қандай хавф йўқ», — дея таъкидлаган матбуот хизмати вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов газ баллонли автотранспорт ва газ тўлдириш станцияларини инвентаризациядан ўтказишга кўрсатма бергани ҳақида хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!